10 Июнь 2021
1983
Гулноза Матниязова ҳамда Давлат Бобоновнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланмоқда
Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Мусобақанинг бешинчи куни доирасида эркаклар -90 кг, аёллар -70 кг вазн тоифасида баҳс олиб боришади.
Бугун вакилларимизнинг иштирокини Гулноза Матниязова германиялик Жованна Скоккимаррога қарши беллашув билан бошлайди. Давлат Бобонов эса мусобақага иккинчи даврадан қўшилади. Юртдошимиз Юри Мокану (Молдова) ҳамда Санширо Мурао (Япония) жуфтлигининг ғолиби билан баҳс олиб боради.
Маълумот учун, кеча мусобақада иштирок этган Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) бронза медали учун курашда имкониятни бой берган. Бугун курашаётган вакилларимизга омад тилаб қоламиз.