Ру En O'z
6 Апрель 2024 422

Бугун замонавий Олимпия ўйинлари бошланган сана

Бугун замонавий Олимпия ўйинлари бошланганига роппа-роса 128 йил бўлди. 1896 йилнинг 6 апрель санасида Грециянинг Афина шаҳрида биринчи ёзги Олимпия ўйинлари старт олган эди. Ушбу тарихий воқелик сабаб мазкур сана Тараққиёт ва тинчлик йўлида Халқаро спорт куни сифатида белгиланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси барча спорт мухлисларини, Олимпизмнинг эзгу ва пок ғояларини мамлакатимизда тарғиб қилаётган фаолларни, соғлом турмуш тарзи тарафдорларини бугунги сана билан қутлайди.

Text to speech