10 Июнь 2021
2213
Токио-2020 лицензиати Польшадаги халқаро турнир ғолибига айланди
Польшада спорт курашлари бўйича халқаро турнир давом этмоқда. Мусобақанинг иккинчи кун дастурида ҳамюртимиз Ғуломжон Абдуллаев -61 кг вазн тоифасида турнир ғолибига айланди.
Токио-2020 лицензиати финал беллашувида ўзи каби Олимпиадада иштирок этадиган ҳиндистонлик Рави Кумар билан баҳс олиб борди ва 5:3 ҳисобида устун келди. Таъкидлаш жоиз, ҳамюртимиз ярим финалда бошқа бир Олимпиада иштирокчиси, қозоғистонлик Нурислам Санаевни 11:3 ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунида Рашид Қурбонов -79 кг вазн тоифасида кумуш, -57 кг вазнда курашган Маҳмуджон Шавкатов эса бронза медалини қўлга киритган эди.