4 Апрель 2024
607
Мерганларимиз Рио-де-Жанейрода лицензион мусобақага тайёрланишмоқда
13-19 апрель кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри ўқ отиш спорти бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақага мезбонлик қилади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси турнирга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2 ҳафта аввал мезбон шаҳарга етиб борди.
Ҳамюртларимиз табиий иқлимга мослашиш ва ўз маҳоратларини янада ошириш мақсадида ўқув-машғулот йиғини олиб боришмоқда. Режага кўра, кўплаб хориж жамоалари билан ташкил этилган ушбу йиғин 11 апрелга қадар давом этади. 12 апрель куни мерганлар мусобақадан аввал расмий машғулотни ўтказишади. Шундан сўнг спортчилар Олимпиада йўлланмалари учун баҳсга киришишади.