Ру En O'z
4 Апрель 2024 278

Париж-2024: Футбол беллашувларида ҳакамларимиз ҳам ишлашади

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамларимиз кўпаймоқда. Футбол баҳсларида ҳамюртимиз, ФИФА рефериси Илгиз Танташев ҳам ўз жамоаси билан фаолият олиб борадиган бўлди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг маълум қилишича, унга қанотларда Андрей Сапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беришади. Ҳамюртларимизга бўлажак Олимпия ўйинларида омад тилаймиз.

Text to speech