Ру En O'z
3 Апрель 2024 335

Дзюдо бўйича Осиё очиқ кубоги яқин

Маълумки, ҳар йили апрель ойида Тошкент шаҳрида анъанавий тарзда дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё очиқ кубоги ўтказиб келинади. Жорий йилги баҳслар 11-14 апрель кунларига белгиланди.

Ушбу мусобақада ўз вақтида Давлат Бобонов, Музаффарбек Тўрабоев, Алишер Юсупов ва бошқа кўплаб таниқли полвонлар курашган. Мазкур турнир ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари таркибини қайта шакллантириб олиш, иқтидорли ёшларни кўздан кечириш имкониятини тақдим қилади. Беллашувларга «Универсал» спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Text to speech