Ру En O'z
3 Апрель 2024 252

Велоспортчиларимиз Швейцариядаги турнирда қатнашишади

Велоспорт бўйича “Tashkent City Women Professional Cycling Team” жамоаси 5-6 апрель кунлари Швейцарияда ўтадиган “Lifeʻs An Omnium Madison” мусобақасида иштирок этади. Трек йўналишида ўтказиладиган мазкур мусобақада кўплаб сара жамоалар медаллар учун кураш олиб боради.

Қайд этиш жоиз, ушбу старт 12-14 апрель кунлари Канада мезбонлик қиладиган литсензион Жаҳон кубогининг сўнгги босқичи олдидан спортчиларимизнинг ҳолатини кўздан кечириб олиш имкониятини беради. Жамоа Швейцария турнирида қуйидаги таркибда қатнашади:

Маргарита Мисюрина
Екатерина Кнебелева
Нафосат Козиева
София Каримова

Text to speech