Ру En O'z
10 Июнь 2021 1707

Элнур Абдураимовни табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Элнур Абдураимов ўзининг туғилган кунини нишонламоқда.

Элнур Абдураимов 1994 йил 10 июнда Тошкент вилоятида туғилган. Жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори (Қатар, 2015 йил) - 60 кг вазн тоифасида. Шунингдек, Абдураимов Осиё чемпионатининг олтин ва бронза медали совриндори. Бугунги кунга қадар 7 жангларини профессионал рингда ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди. 2020 йил Осиё-Океания қитъалари учун лицензияга эга чемпионатда Элнур Абдураимов олтин медални қўлга киритди ва Токио-2020 лицензиясини қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Элнур Абдураимовни туғилган куни билан табриклайди, сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар тилайди.

Text to speech