2 Апрель 2024
695
Енгил атлетикачиларимизга жаҳон чемпиони мастер-класс ўтмоқда
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шу кунларда Туркиянинг Белек шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Бугундан спортчиларимиз йиғин доирасида спринтерлик йўналишида юлдуз атлетлардан бири, 200 метрга югуриш бўйича 2017 йилги жаҳон чемпиони туркиялик Рамил Гулиев билан маҳорат сабоқларини бошлашди.
Режага кўра, мастер-класс 4 кун давом этади. Унда таниқли атлет машғулотлар жараёнида эътибор қаратиш муҳим бўлган жиҳатлар, тикланиш жараёнларидаги ўзига хос машқлар, психология ва диетология йўналишларидаги билимлари билан ўртоқлашади.