Ру En O'z
1 Апрель 2024 315

Футболчиларимиз эртадан йиғин бошлашади

Тимур Кападзе бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. 16 апрель куни Қатарда старт оладиган U23 Осиё кубогига тайёрланаётган жамоамиз пойтахтимизда 6 апрелга қадар машғулот ўтказади. Шундан сўнг тайёргарликнинг сўнгги босқичи БААда давом этади.

Режага кўра, Амирликларда ўтадиган йиғин доирасида 10 апрель куни Хитой жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Мазкур йиғинга асосан маҳаллий жамоалардаги ўйинчилар жалб этилган. Асосий легионерларни жалб этиш борасида музокаралар давом этмоқда.

Text to speech