1 Апрель 2024
781
Гимнастикачи қизларимиз гуруҳ машқида бронза медалига сазовор бўлишди
Франциянинг Тье шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при турнири якунланди. Мусобақанинг иккинчи кунида спортчиларимиз гуруҳ машқи дастурида бронза медалига сазовор бўлишди.
Ҳамюртларимиз 3 та тасма ва 2 та тўпда бажарилган машқда 30.550 балл жамғариб, шосупанинг учинчи поғонасидан жой олишди. Жамоа таркибида Мумтоза Исҳоқзода, Шаҳзода Ибрагимова, Ирода Содиқова, Эвелина Атальянц, Амалия Мамедова иштирок этишди. Ушбу йўналишда олтин медаль мезбонларга насиб этган бўлса, мексикалик гимнастикачилар кумуш медаллар билан тақдирланишди.
Шу тариқа, жамоамиз мусобақани 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан якунлади. Эслатиб ўтамиз, биринчи кун доирасида Тахмина Икромова яккалик дастурининг кўпкураш йўналишида олтин медаль билан тақдирланган эди.