1 Апрель 2024
2321
Ҳафтани ажойиб янгилик билан бошлаймиз
Зайнаб Дайибекова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди.
Бугун қиличбозлик спортида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколарини жамғариш даври расман якунланди. Қувонарлиси, сабля бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зайнаб Дайибекова ушбу рейтинг орқали тўғридан тўғри 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўлланма олди.
Шу тариқа, Дайибекова фаолиятида иккинчи бор Олимпия ўйинларининг иштирокчисига айланмоқда. Қолган йўналишлардаги қиличбозларимиз 27-28 апрель кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида ўтадиган қитъавий лицензион турнир орқали йўлланма олишга ҳаракат қилишади. Шунинг билан, Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига қўлга киритган лицензиялари 26 тага етди.