Ру En O'z
9 Июнь 2021 2404

Улар Токиога боришади: Сурхондарёлик боксчимиз Санжар Турсунов

“Улар Токиога боришади” лойиҳамизни давом эттирамиз. Бугун эътиборингизга бокс бўйича терма жамоамиз вакили Санжар Турсунов ҳақидаги маълумотларни тақдим қиламиз.

Санжар Шокиржонович Турсунов 1998 йил 18 август куни Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. Чирчиқ бокс мактаби тарбияланувчиси. Мураббийи Тўлқин Қиличев.

Санжар спортчилар оиласида таваллуд топган. Акаси Суҳроб Турсунов дзюдо бўйича терма жамоамиз вакили ҳисобланиб, бир қатор халқаро мусобақаларда ғалаба қозонган. Унинг ўзи эса боксни танлади ва бир қатор ютуқларни қўлга киритди.

2017 йил 19 ёшида Тошкентда ўтган Осиё чемпионатидаги иштироки орқали жаҳон чемпионатига йўл олди. Ёш боксчимиз Гамбургда ўтган мусобақада ажойиб иштирок этди ва бронза медали билан юртимизга қайтди.

2018 йилдан профессионал боксга қадам қўйди. Ҳозиргача 3 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

2019 йил Бангкокда ўтган Осиё чемпионатида кумуш, 2021 йил Дубай мезбонлик қилган қитъа биринчилигида эса бронза медалини қўлга киритди.

2020 йил Иорданияда ўтган Осиё-Океания лицензион турниридаги иштироки орқали Токио-2020 йўлланмасига эга бўлди.

Text to speech