Ру En O'z
31 Март 2024 550

Конкур бўйича “Uzbekistan global tour” мавсуми бошланди

Конкур бўйича анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Uzbekistan global tour” мусобақасининг бу йилги баҳслари старт олди. Айни пайтга келиб, мусобақанинг 1 ва 2-босқичларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқлаб олинди.

Дастлабки босқичда Оқил Собиржонов «А», Алишер Эркинов «В», Севинч Назарова «С», Хуршид Алимжонов «Д», Самандар Муҳаммадов «Е», Асалхон Саидаҳмедова «F» йўналишларида ғалаба қозонишди. Иккинчи босқичда эса Алишер Эркинов «В», Назар Логвиненко «С»,  Умар Дадаев «Д», Эъзоза Умархўжаева ҳамда София Ташматова «Е», Бегзод Эргашбоев «F» йўналишларида юқори натижа қайд этишди.

Эслатиб ўтамиз, йил давомида ўтказиладиган “Uzbekistan global tour” мусобақаси терма жамоага иқтидорли спортчиларни селекция қилиш вазифасини бажариб беради.

Text to speech