Ру En O'z
31 Март 2024 846

Тахмина Икромова Франциядаги Гран-Прида олтин медалга сазовор бўлди

Маълум қилганимиздек, Франциянинг Тье шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-При мусобақаси старт олди. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова дастлабки кунда олтин медалга сазовор бўлди.

Юртдошимиз ушбу муваффақиятга кўпкураш дастурида эришди. Париж-2024 лицензиати барча йўналишларда жами 128.750 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Икромова бугун алоҳида дастурларда ҳам медаллар учун кураш олиб боради.

1. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) - 128.750
2. Ҳелен Карбанов (Франция) - 128.700
3. Екатерина Веденеева (Словения) - 125.900

Text to speech