30 Март 2024
551
Шаҳрам Аҳадов олтинчи бор “Катта дубулға” турнирида шоҳсупага кўтарилди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Анталья “Катта дубулға” турнирида ўзининг дастлабки медалига эга чиқди. -73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳрам Аҳадов бронза медалига сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда тожикистонлик Абубакр Шеровдан устун келди. Бу натижа Аҳадовга жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун 500 очко тақдим этади. Эслатиб ўтамиз, бунгача ҳамюртимиз ҳисобида “Катта дубулға” турнирларида 1 та олтин ва 4 та бронза медаллари бор эди.