Ру En O'z
29 Март 2024 678

Бугун Антальяда дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири бошланади

Бугун Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири старт олади. 93 мамлакатдан 628 нафар спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам медаллар учун курашиши ҳақида маълум қилган эдик. Бугун ҳамюртларимиз енгил вазн тоифасида кечадиган беллашувларда татамига чиқишади. Улар мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлайдилар:

-60 кг: Достон Рўзиев – Андреа Карлино (Италия)
-60 кг: Дилшод Баратов – Кристос Пинтис (Греция)
-66 кг: Сардор Нуриллаев – Боян Ётов (Болгария) / Орландо Полсансо (Куба)
-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Конрад Шока (Нейтрал спортчи) / Лукас Саха (Финляндия)
-52 кг: Гулҳаё Жўраева – Анжелика Делгадо (АҚШ) / Ксения Данилович (Нейтрал спортчи)
-52 кг: Сита Қадамбоева – Роза Гертяс (Венгрия)
-57 кг: Шукуржон Аминова – Айсенур Будак (Туркия)

Text to speech