28 Март 2024
673
Велоспортчиларикиз трек дастуридаги йўлланмалар учун курашишмоқда
Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Жамоамиз шоссе дастурида 4 та йўлланма қўлга киритган бўлса, трек йўналишида ҳам лицензиялар учун кураш олиб бормоқда.
Қайд этиш жоиз, спортчиларимиз шосседа эга чиққан 4 та йўлланма терма жамоа учун Олимпиадалардаги энг яхши натижа ҳисобланади. Жамоа ҳозирда келаси ой Туркия ва Таиландда ўтадиган халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқда.