Ру En O'z
28 Март 2024 746

Бугун Бокудаги халқаро турнирда финал жанглари ўтказилади

Бугун Озарбайжонда бокс бўйича “Great silk way” турнири ўз якунига етади. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар аъзоси 8 вазн тоифасида ҳал қилувчи босқичга етиб келди. Яъни кун давомида 3 вазн тоифасида “ўзбекча финаллар” бўлиши кутилмоқда. Тўлиқ жуфтликлар билан танишинг:

-51 кг: Асилбек Жалилов - Маҳди Парвизи (Эрон)
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев - Тимур Кабдешов (Қозоғистон)
-57 кг: Худойназар Файзов - Шамил Аскеров (Озарбайжон)
-63,5 кг: Абдуллоҳ Мадаминов - Тайфур Алиев (Озарбайжон)
-71 кг: Бекзод Ҳамидов - Дарҳан Дуисебай (Қозоғистон)
-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Жавоҳир Умматалиев
-80 кг: Раҳматилла Бойматов - Фазлиддин Эркинбоев
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Баҳодир Жалолов

Text to speech