Ру En O'z
27 Март 2024 721

Рапирачиларимиз Москвада лицензион турнирга тайёрланишмоқда

Шу кунларда қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. 1 апрелга қадар давом этадиган машғулотларда терма жамоанинг 6 нафар спортчиси иштирок этяпти.

Маҳаллий спортчилар билан ташкил этилган жорий йиғин келаси ой БААнинг Фужайра шаҳри мезбонлик қиладиган лицензион турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Қайд этиш жоиз, ўзбек қиличбозлари ёзги Олимпия ўйинларида айнан мазкур йўналишда фақат бир бор (Атланта-1996) қатнашган. Рапирачиларимиз юқоридаги натижани такрорлашни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Text to speech