Ру En O'z
9 Июнь 2021 2434

Бадиий гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатида ғолиб бўлиб, Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритишди

Айни кунларда пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича лицензион Осиё чемпионати бўлиб ўтаётган ҳақида маълум қилган эдик. Бироз аввал мусобақанинг гуруҳ машқи дастурида иштирок этган қизларимиз ўз ғалабаларини тантана қилдилар.

Регламентга кўра, мусобақада яккалик ва гуруҳ машқи бўйича Токио-2020 йўлланмалари ўйналмоқда. Лицензиялар фақат мусобақа ғолибларигагина тақдим қилинади. Гуруҳ машқида иштирок этган ҳамюртларимиз 5 та тўп, шунингдек, 3 халқа ва 2 жуфт булава дастурларида рақобатчиларини сезиларли даражада ортда қолдириб, энг юқори натижани қайд этишди.

Бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати.
Гуруҳ машқи
1. Ўзбекистон – 83.95
2. Жанубий Корея – 61.90
3. Таиланд – 43.95

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон гимнастика федерацияси мутасаддиларини, мураббий Екатерина Пирожкова, спортчиларимиз Нилуфар Шомуродова, Ксения Александрова, Динара Равшанбекова, Севара Сафоева ва Камола Эрназаровани қўлга киритилган ушбу муваффақият билан самимий табриклаб қолади.

Text to speech