Ру En O'z
26 Март 2024 217

Боксчи қизларимиз Хитойда шуғулланишмоқда

Айни кунларда бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойнинг Урумчи шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. 6 апрелга қадар давом этиши кўзда тутилган йиғинда Қозоғистон ва Хитой аёллар жамоалари ҳам иштирок этяпти.

Айни пайтда боксчи қизларимиз Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига 2 та йўлланма қўлга киритишган. Жамоамиз май-июнь ойларида Таиландда ўтадиган 2-жаҳон лицензион турнирида яна 4 та йўлланма учун кураш олиб боради. Урумчи йиғини Париж-2024 Олимпиадаси ва Таиландда ўтадиган мусобақага пухта тайёргарлик кўришга қаратилган.

Text to speech