Дзюдочиларимиз Антальяда асосий таркибда иштирок этишади
29-31 март кунлари Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари олдидан “Катта дубулға” серияларидаги сўнгги уч стартдан бири ҳисобланади.
Жаҳоннинг 91 мамлакатидан 661 нафар атлет иштирок этиши кутилаётган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам асосий таркибда қатнашади. Ўзбекистон дзюдо федерациясининг маълум қилишича, терма жамоамиз Антальяда қуйидаги таркибда медаллар учун кураш олиб боради:
Эркаклар:
-60 кг: Дилшодбек Баратов
-60 кг: Достон Рўзиев
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-81 кг: Нурбек Муртозоев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-52 кг: Сита Қадамбаева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+78 кг: Рината Илматова