25 Март 2024
711
Таэквондочиларимиз Россия ва Иордания жамоалари билан йиғин ўтказишмоқда
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда Тошкент вилоятидаги «Янгиобод» спорт базасида ташкил этилаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. 10 апрелга қадар давом этадиган машғулотларда Россия ва Иордания терма жамоалари ҳам қатнашяпти.
Қайд этиш жоиз, ҳар 3 жамоа ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тўлиқ таркибда йўлланма олган. Йиғинга барча жамоаларнинг Олимпиада лицензиатлари, шунингдек, бошқа вазн тоифаларидаги спортчилари ҳам жалб этилган.
Ҳозирги машғулотларда асосан жисмоний тайёргарликни кучайтиришга кўпроқ аҳамият қаратилмоқда. Йиғин жамоалар учун аввало, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари, шунингдек, май ойида ўтадиган қитъавий чемпионатларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.