Ру En O'z
9 Июнь 2021 2215

Теннис спорт турини ривожлантиришнинг устувор вазифалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Катта теннис спорт турини ривожлантириш ва унинг муаммолари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор Маҳмуджон Болтабоев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Камил Баязитов, “Теннис, бадминтон назарияси ва услубияти” кафедраси мудири Кобилжон Усманов, Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби, Осиё теннис федерацияси вице-президенти Ирода Тулаганова, Республика Олимпия захиралари теннис мактаби директори Самук Абидовлар иштирок этишди.

Суҳбатда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳолининг кенг қатламини спорт билан, хусусан, теннис билан шуғулланишга жалб этиш ва бу орқали жисмонан соғлом авлодни тарбиялаш, оммавий спорт тадбирлари ва мусобақалар ўтказиш, истеъдодли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини ошириш, катта спорт сари етаклаш, қолаверса, кадрлар тайёрлаш, илмий изланишлар олиб бориш орқали соҳага замонавий технологияларни жорий этиш ва халқаро алоқаларни кенгайтириш каби устувор вазифалар муҳокама қилинди.

ЎзДЖТСУ матбуот хизмати

Text to speech