25 Март 2024
426
МОҚ "Сайёрамиз соати" акциясида фаол қатнашди
25 март санаси мамлакатимиз бўйлаб “Ер вақти (куни)” сифатида нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ташаббуси билан ушбу кун доирасида диёримизда “Сайёрамиз соати" акцияси ташкил этилди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади ва акцияда фаол қатнашди. Қўмита раҳбарияти ва ходимлари 1 соат оралиғида офисдаги барча электр жиҳозларини манбадан узиб, табиатни асрашга қаратилган мазкур тадбирга ўз ҳиссаларини қўшдилар.