Ру En O'z
22 Март 2024 668

Сардор Нуриллаев фаолиятида олтинчи бор “Катта дубулға” мусобақасида шоҳсупага кўтарилди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Нуриллаев Тбилиси шаҳрида ўтаётган “Катта дубулға” мусобақасида -66 кг вазн тоифасининг кумуш медаль соҳибига айланди. Ҳамюртимиз чемпионлик баҳсида нейтрал мақомда курашган Иван Чернихга имкониятни бой берди ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади. Бу Нуриллаевнинг “Катта дубулға” мусобақаларидаги олтинчи медали. Шунингдек, у жаҳон ва Париж-2024 рейтинги учун 700 очкога эга бўлмоқда.

Text to speech