Ру En O'z
22 Март 2024 566

Игорь Мялин Жаҳон кубогининг финалига йўл олди

Германиянинг Берлин шаҳрида сувга сакраш бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқич беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 лицензиати Игор Мялин ҳам иштирок этяпти.

Ҳамюртимиз 10 метрли платформадан сакраш йўналишининг саралаш босқичида 403.50 балл жамғариб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди у эртага медаллар учун кураш олиб боради.

Шунингдек, ушбу турнирда терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Вячеслав Качанов ҳам қатнашяпти. Бугун у 3 метрли трамплиндан сакраш бўйича саралашда ўз омадини синаб кўради.

Text to speech