Ру En O'z
22 Март 2024 610

Боксчи қизларимиз Хитой йиғинига жўнаб кетишди

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Хитойнинг Урумчи шаҳрига йўл олди. Элшод Расулов бошчилигидаги жамоамиз 6 апрелга қадар давом этадиган машғулотларда хитойлик боксчилар билан бирга ўз маҳоратларини янада оширишлари кўзда тутилган.

Урумчи йиғини Париж-2024 йўлланмаси соҳиби Нигина Ўктамовага Олимпия ўйинларига, шунингдек, қолган қизларимизга май-июнь ойларида Таиландда ўтадиган лицензион турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ушбу сафарга 12 нафар спортчи жалб этилган.

Text to speech