22 Март 2024
638
Тбилисида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бошланди
Бугун Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги “Катта дубулға” турнири старт олади. 83 мамлакатдан 531 нафар спортчи қатнашаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Бугун биринчи кун доирасида ҳамюртларимиз медаллар учун курашни қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:
-60 кг: Достон Рўзиев - Ричард Варгнес (Франция)
-66 кг: Сардор Нуриллаев - Давуд Токтай (Туркия)
-48 кг: Ҳалима Қурбонова - Су Сонг Жон (КХДР)
-52 кг: Сита Қадамбоева - Аҳлия Мўминова (Тожикистон)
-52 кг: Гулҳаё Жўраева - Жюли Морей (Франция)
-57 кг: Шукуржон Аминова - Юлия Ковалчик (Польша)