9 Июнь 2021
2219
Бугун Шарофиддин ва Фарангиз жаҳон чемпионатида курашишади
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги кунида эркаклар -81 кг, аёллар эса -63 кг вазн тоифасида баҳс олиб боришади.
Ушбу кун дастурида ҳамюртимиз Шарофиддин Болтабоев ва Фарангиз Ҳожиева терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишади. Кунинг энг биринчи баҳсини Фарангиз Ҳожиева бошлаб беради. 1-татамида кечадиган беллашувда юртдошимиз мадагаскарлик Айна Расоанаиво билан ҳисоб-китоб қилади. Болтабоев эса мусобақани қатарлик Ҳалил Ребахига қарши бошлайди.