Ру En O'z
20 Март 2024 687

Шпагачиларимиз Тбилисидаги Жаҳон кубоги босқичида қатнашишади

22-24 март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашади. Қайд этиш жоиз, ушбу старт келаси ой БААда ўтадиган Париж-2024 лицензион турнири олдидан спортчиларнинг тайёргарлигини кўздан кечириш имконини тақдим қилади. Таркиб қуйидагича:

Аҳмаджон Файзиев
Нодирбек Мўминов
Жавоҳирбек Нурматов
Муҳаммадюсуф Сиддиқов
Зафар Сиддиқов
Мейирхан Тимуров
Искандар Туришев

Text to speech