Ру En O'z
20 Март 2024 236

Шоҳруҳ Давлатов Уси марафонида қатнашади

24 март куни Хитойнинг Уси шаҳрида “Х Уси халқаро марафони” бўлиб ўтади. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг олтин даражадаги мусобақалари рўйхатидан ўрин олган мазкур стартда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензиати Шоҳруҳ Давлатов ҳам иштирок этади.

Пойгада жаҳоннинг кўплаб етакчи марафончилари қатнашиши кутилмоқда. Режага кўра, мусобақадан сўнг ҳамюртимиз Кенияга қайтиб кетади вa ўша ерда Олимпия ўйинларига тайёргарликни давом эттиради.

Text to speech