19 Март 2024
582
Бадиий гимнастикачиларимиз Франциядаги Гран-прида иштирок этишади
30-31 март кунлари Франциянинг Тье шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақасининг учинчи босқичи бўлиб ўтади. Унда дунёнинг сара гимнастикачилари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.
Яккалик баҳсларида Париж-2024 литсензиати Тахмина Икромова қатнашади. Шунингдек, ҳамюртларимиз гуруҳ машқида ҳам ўз дастурларини намойиш этишади. Эслатиб ўтамиз, Тахмина Икромова бундан аввал Испанияда ўтган иккинчи босқичда 3 та кумуш медални қўлга киритган эди.