Ру En O'z
19 Март 2024 633

Спортимиз фахрийлари доимо эъзозда

Умумхалқ байрамлари арафаси мунтазам равишда спортимиз фахрийларининг ҳолидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби миллатимизга хос эзгу анъана йўлга қўйилган. Бугун кириб келаётган Наврўз байрами муносабати билан бир гуруҳ фахрийларга байрам совғалари улашилди.

Миллий Олимпия қўмитасида ўтган тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов ва узоқ йиллар спортимиз ривожига ҳисса қўшган бир гуруҳ фахрийлар иштирок этишди. Тадбир аввалида Баҳодир Махситович мамлакатимизда нуронийларни доимий равишда қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олишдек чиройли одат йўлга қўйилгани, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик хусусида тўхталиб ўтди. Ўз ўрнида, Ойбек Омилович атлетларимизнинг бугун қўлга киритаётган муваффақиятлари учун ўз вақтида фидойиларимиз томонидан улкан пойдевор қўйилгани, улар яратган бой ва катта мактаб ўзбек спорти ғалабалари учун асос бўлаётганини таъкидлади.

Тадбир якунида спортимиз фидойиларига Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Спорт фахрийлари кенгашининг пул мукофотлари улашилди.

Text to speech