Ру En O'z
19 Март 2024 586

Футболчиларимиз Қатарга йўл олишди

23 ва 26 март кунлари футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Дохада қатарлик тенгқурларига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Тимур Кападзе бошчилигидаги жамоа бугун Қатарга йўл олди.

Футболчиларимиз кеча сафар олдидан «Дўстлик» стадионида сўнгги машғулотни ўтказишди. Эслатиб ўтамиз, ўртоқлик ўйинлари 15 апрель – 3 май кунлари Қатар яшил майдонларида ўтадиган Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи U23 Осиё кубоги олдидан сўнгги тайёргарлик босқичи бўлиб хизмат қилади.

Text to speech