18 Март 2024
541
Камончиларимиз Қашқадарёдаги янги базада шуғулланишмоқда
Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар спорт мажмуасида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Янги барпо этилган базада спортчилар учун етарли шароитлар яратилган бўлиб, мураббийлар штабининг режаси асосида кунлик машғулотлар йўлга қўйилган.
Йиғин 21 март куни якунига етади. Шундан сўнг машғулотлар Тошкент шаҳрида давом этади. Мазкур йиғинлар келаси ой Туркия мезбонлик қилиши режалаштирилган халқаро мусобақага тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси тарихда илк бор ушбу спорт турида Олимпия ўйинларида иштирок этади. Мазкур лицензия соҳиби терма жамоа аъзоси Зиёдахон Абдусатторова ҳисобланади.