Ру En O'z
18 Март 2024 738

Халқаро марафон яқинлашиб келмоқда

Жорий йилнинг 21 апрель куни BYD Тошкент VI халқаро марафони бўлиб ўтади. Унинг доирасида марафон (42 км, 195 м), ярим марафон (21 км), 10 ва 3 км масофаларга югуриш, скандинавча юриш (3 км), шунингдек, болалар учун Kids Run (1 км) йўналишларида беллашувлар ташкил этилади.

Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 720 миллион сўмга тенг. Унда иштирок этиш ниятида бўлганлар perfend.com сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Text to speech