Ру En O'z
9 Июнь 2021 2255

Курашчиларимиз Польша очиқ чемпионатини иккита медаль билан бошлашди

Хабар берганимиздек, айни кунларда Польшада спорт курашлари бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг биринчи кунида терма жамоамиз вакиллари 2 та медаль қўлга киритишди.

-79 кг вазн тоифасида курашган Рашид Қурбонов чорак ва ярим финалларда Польша ҳамда Литва вакилларига ҳеч қандай имконият қолдирмай рақибларини 10:0 ҳисобида мағлуб этди. Словакиялик Ахсарбек Гулаевга қарши кечган финал беллашувида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Унда сўнгги баллни словакиялик курашчи қўлга киритгани учун ғалаба Гулаев томонда бўлди ва Қурбонов турнирни кумуш медали билан якунлади.

Шунингдек, Маҳмуд Шавкатов -57 кг вазн тоифасида бронза медали билан тақдирланди. Бугун бўлиб ўтадиган беллашувларда ҳам бир қатор вазн тоифаларида эркин курашчиларимиз баҳс олиб боришади.

Text to speech