17 Март 2024
715
Енгил атлетикачиларимиз Белекда шуғулланишмоқда
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий ва ёшлар терма жамоалари айни кунларда Туркиянинг Белек шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинида бўлиб турибди. 10 март куни бошланган йиғин 3 апрелга қадар давом этади.
Машғулотларга Ўзбекситон U20 жамоасидан 13, катталар таркибидан 14 нафар спортчи жалб этилган. Ёшларимиз йиғин орқали апрель ойида БААда ўтадиган қитъа биринчилигига ҳозирлик кўришмоқда. Асосий таркиб эса Париж-2024 саралаш босқичи доирасидаги халқаро мусобақаларга тайёрланяпти.