Ру En O'z
9 Июнь 2021 1801

Серик Мирбековни табриклаймиз!

Бугун каноеда эшкак эшиш бўйича таниқли ўзбек спортчиси Серик Мирбеков ўзининг туғилган кунини нишонламоқда.

Серик Мирбеков 1988 йил 9 июнда Тошкент вилоятида туғилган. 11 йилдан буён бу спорт билан шуғулланади. Осиё ўйинларида Гуанчжоу-2010 жуфтликда олтин, Инчеон-2014 ва Жакарта-Палембанг-2018 мусобақаларида бронза медалини қўлга киритди. Рио-2016 Олимпиадасида Герасим Кочнев билан бирга мамлакат шарафини ҳимоя қилди. 2011 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Серик Мирбековни туғилган куни билан табриклайди, унга мустаҳкам соғлиқ ва фаровонлик тилайди.

Text to speech