Ру En O'z
14 Март 2024 622

Тошкент дунёнинг энг кучли гимнастикачиларини чорлайди

Маълумки, Тошкент анъанавий равишда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичларига мезбонлик қилиб келади. Бу йил ҳам пойтахтимиз ўзида дунёнинг энг кучли гимнастика усталарини жамлайди.

Жаҳон кубогининг 4-босқичи 26-28 апрель кунларига белгиланган. Мазкур мусобақада 40 га яқин мамлакатдан 100 нафардан зиёд спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Турнир Париж-2024 йўлланмаси соҳиблари учун бўлажак Олимпия ўйинларига, шунингдек, бошқа спортчиларга май ойида Тошкентда ўтадиган лицензион Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини бажариб беради.

Text to speech