Ру En O'z
13 Март 2024 760

Ўзбек футболи фидойиси Асқар Толибжонов 70 ёшда

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Терма жамоалар марказига узоқ йиллар раҳбарлик қилган мутахассис, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Асқар Толибжонов юбилей 70 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан Асқар Имамджановични қутлаш учун ЎФАда тадбир ташкил этилди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, ЎФА Бош котиби Аваз Максумов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов ва футбол жамоатчилиги вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Ойбек Касимов мутахассиснинг узоқ йиллар ўзбек футболи ривожи йўлида қилган хизматларини алоҳида таъкидлаб, унга МОҚнинг эсдалик медалини топширди. Тадбирга йиғилган меҳмонлар ҳам А.Толибжоновнинг самарали меҳнатини алоҳида эътироф этиб, унга узоқ умр ва мустаҳкам саломатлик тилашди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳам Асқар Толибжоновни бугунги юбилей айёми билан самимий муборакбод этиб қолади.

Text to speech