Ру En O'z
13 Март 2024 811

Улар Париж-2024 йўлланмалари учун курашишади

15-16 март кунлари Хитойнинг Тайань шаҳрида таэквондо WT бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақа бўлиб ўтади. Осиё минтақаси вакиллари учун ташкил этиладиган ушбу турнирда қатнашувчи Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга етиб борди.

Маълумки, таэквондочиларимиз Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) рейтинг орқали Олимпиада йўлланмаларига эга чиқишган эди. Регламентга кўра, терма жамоамиз ушбу турнирда бир нафардан эркак ва аёл спортчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Мураббийлар штабининг қарорига биноан мусобақада Жасур Жайсунов -80 кг ва Озода Собиржонова -67 кг вазн тоифаларида Париж-2024 лицензиялари учун жанг қилишади.

Бўлажак баҳсларда ҳамюртларимизга омад тилаймиз!

Text to speech