Ру En O'z
13 Март 2024 884

Дзюдочиларимизнинг кейинги манзили – Тбилиси

22-24 март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтади. Дунёнинг 79 мамлакатидан 472 нафар спортчи иштирок этиши кутилаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашади. Қайд этиш жоиз, ушбу турнирда ҳам ўз вазн тоифасида ғалаба қозонган спортчи жаҳон ва Париж-2024 Олимпия ўйинлари рейтинги учун 1000 очкога эга бўлади. Ўзбекистон дзюдо федерациясининг маълум қилишича, ҳамюртларимиз Грузияга қуйидаги таркибда йўл олади:

Эркаклар:
-60 кг: Достон Рўзиев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-81 кг: Нурбек Муртозоев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев
-100 кг: Рустам Шораҳматов
+100 кг: Алишер Юсупов
+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев

Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-52 кг: Сита Қадамбоева
-52 кг: Гулҳаё Жўраева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+78 кг: Рината Илматова

Text to speech