Ру En O'z
12 Март 2024 706

Оғир атлетикачиларимиз Чирчиқ йиғинида

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Чирчиқда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Ҳозирда 12 февралда бошланган йиғиннинг иккинчи босқичи давом этяпти.

Машғулотлар 30 мартда якунига етади. Ушбу йиғин 31 март – 11 апрель кунлари Таиланднинг Пхукет шаҳрида ташкил этиладиган Жаҳон кубогига тайёргарлик босқичини ўтаб беради. Қайд этиш жоиз, ушбу турнир Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлидаги сўнгги квалификацион старт ҳисобланади.

Text to speech