Улар Токиога боришади: Замонавий бешкурашчимиз Алисе Фахрутдинова
Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати Токио-2020 лицензиатлари билан таништиришда давом этади. Бугун сизлар билан замонавий бешкураш бўйича Токио-2020 лицензиати Алисе Фахрутдинова ҳақида батафсил суҳбатлашамиз.
Алисе Наилевна Фахрутдинова 1990 йил 23 февраль куни Россиянинг Москва шаҳрида туғилган. Халқаро тоифадаги спорт устаси. 6 ёшидан бери спорт билан шуғулланади. Мураббийи Евдокия Гречишникова.
2009 йил ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. 2013 йил эса эстафета йўналишида бронза медали соҳиби бўлди. 2019 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Спортчимиз 2019 йил ўтказилган жаҳон чемпионатининг финал босқичигача етиб борди. Ўша йилнинг ўзида ноябр ойида Хитойда ўтган лицензион мусобақадаги иштироки орқали Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган. Микст-эстафета йўналишида Александр Савкин билан Осиё чемпионатида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган.