Ру En O'z
11 Март 2024 216

Регбичи қизларимиз Малайзиядаги турнирда кумуш медални қўлга киритишди

8-10 март кунлари Малайзиянинг Сандакан шаҳрида регби-7 бўйича “Borneo Sevens” халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда Бельгия, Австралия, Ҳиндистон, Малайзия, Индонезия, Янги Зеландия, Сингапур ва Ўзбекистон давлатларининг жамоалари иштирок этди.

Якунда ҳал қилувчи баҳсда мезбонларга имкониятни бой берган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кумуш медаль билан тақдирланди. Йигитларимиз эса турнирни тўртинчи ўринда якунлашди.

Text to speech