Ру En O'z
11 Март 2024 619

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги турнирни бешта медаль билан якунлади

Туркиянинг Анталья шаҳрида спорт курашлари бўйича халқаро мусобақа ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида эркин курашчиларимиздан Беҳруз Туронмурадов (-61 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғарди. Батафсил:

Кумуш медаль:
Маҳмуд Бахшуллоев (-67 кг, юнон-рум кураши)

Бронза медаль:
Беҳруз Туронмурадов (-61 кг, эркин кураш)
Бобур Исломов (-86 кг, эркин кураш)
Шоҳида Аҳмедова (-53 кг, аёллар кураши)
Аброр Атабаев (-67 кг, юнон-рум кураши)

Text to speech