Ру En O'z
11 Март 2024 299

Тахмина Икромова Испаниядаги Гран-прида учта кумуш медални қўлга киритди

Испаниянинг Марберлья шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 лицензиати Тахмина Икромова 3 та кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимиз мусобақада кўпкураш, тўп, ва булавадаги машқларда иккинчи ўринни эгаллади.

Кўпкураш:
1. Стиляна Николова (Болгария) – 132.169 балл
2. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 128.369
3. Даря Варфоломеев (Германия) – 127.936

Тўп:
1. Элжана Таниева (Қозоғистон) – 33.400
2. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 32.600
3. Екатерина Веденеева (Словения) – 32.200

Булава:
1. Стиляна Николова (Болгария) – 34.550
2. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 32.550
3. Ева Брезалиева (Болгария) – 35.550 (0.05 жарима)

Text to speech